18:30 / 06.10.2020
2 811

Шифокор Гулжаҳон Йўлдошева қамоқдан озод этилади. Эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилиши кутилмоқда

Шифокор Гулжаҳон Йўлдошева қамоқдан озод этилади. Эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилиши кутилмоқда
COVID-19'га чалинган бемор ўлими ва 250 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланиб, қамоққа олинган Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Чирчиқ шаҳар прокурори Бахтиёр Иброҳимов маълум қилди.

Прокурорнинг айтишича, Ўзбекистон бош прокурорининг ташаббуси билан, Йўлдошевага қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштириш чоралари кўрилмоқда.

«Бунинг учун лозим бўладиган процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, судга киритиладиган илтимоснома ва бошқа зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Эҳтиёт чораси суднинг ажрими билан ўзгартирилади», деди Бахтиёр Иброҳимов.

Жиноят процессуал кодексининг 242-1-моддасига кўра, уй қамоғи– гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг жамиятдан тўлиқ ёхуд қисман ажратиб қўйилиб, ўзи мулкдор, ижарага олувчи сифатида ёки бошқа қонуний асосларда яшаб турган турар жойда тақиқлар (чекловлар) юклатилган, шунингдек унинг устидан назорат амалга оширилган ҳолда бўлишидан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан жиноят иши шу йил 11 августда Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган. 8 сентябрга келиб, айбланувчиэҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган эди. Унинг қамоққа олиниши жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кеча, 5 октябрь куни Республика гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева Гулжаҳон Йўлдошева аёл киши экани, қарамоғида 6 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олган ҳолда, Тошкент вилояти прокуратурасидан қарорни қайта кўриб чиқишни сўраганди.

«Олти бола билан қаергадир қочиб қутулиши мумкинми? Наҳотки судгача қамоқда сақлаш бизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ягона йўли бўлса? Жиноят-процессуал қонунчилигида бошқа таъсирчан эҳтиёт чораларини қўллашга нима халақит беради?

Ҳибсга олиш – бу кучли стресс ва шахснинг маънан синдирилишидир. Айниқса, уйда ёш болаларингиз бўлганида... Шунинг учун Тошкент вилоятининг прокуратурасидан қарорни қайта кўриб чиқишларини сўраб қоламан
», – деганди Мирзиёева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокор Гулжаҳон Йўлдошева қамоқдан озод этилади. Эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилиши кутилмоқда