09:39 / 07.10.2020
2 170

Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилди

Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилди
Фото: «Newseek.org»
Бир фуқаронинг COVID-19дан вафот этишига сабабчи бўлишда ва 250,8 млн. сўм бюджет маблағлари растрата йўли билан талон-тарож қилинишида айбланаётган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг бош шифокори — вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси ўзгартирилди. Аёл уй қамоғига ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилмоқда.

Унга кўра, мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, айбланувчи Г.Йўлдошева аёл эканлиги, шунингдек, олти нафар вояга етмаган фарзанд онаси эканлиги инобатга олиниб, Бош прокурорнинг ташаббуси билан унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғи эҳтиёт чорасига ўзгартириш юзасидан Чирчиқ шаҳар прокурори томонидан судга тегишли илтимоснома юборилди ва суд томонидан прокурор илтимосномаси каноатлантирилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти прокуратураси баёнотида алоҳида таъкид этиладики, эҳтиёт чораси ўзгартирилгани Г.Йўлдошевадан барча айбловлар олиб ташланди дегани эмас.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Натижаси бўйича тегишли айблов хулосаси билан жиноят иши суд муҳокамасига юборилади ҳамда мазкур жиноят иши юзасидан якуний тўхтам суд томонидан белгиланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилди