14:30 / 10.10.2020
3 121

«KIA» ҳайдовчиси ҳодиса пайтида автоуловдан сакрашга улгурди

«KIA» ҳайдовчиси ҳодиса пайтида автоуловдан сакрашга улгурди
Фото: ФВВ
Кеча, 9 октябрь соат 05:30да «Қамчиқ» довонидан ўтган А-373-«Тошкент –Ўш» автомобиль йўлининг 233 км.даги «Тошкент – Водий» йўналишида ҳаракатланган «KIA» русумли автомашина ҳайдовчиси Х.Б. исмли фуқаро бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа (кюветга) ёнбошлаб тушиб кетган.

ФВВ хабарига кўра, ҳайдовчи ҳодиса пайтида автоуловдан сакраб тушиб қолишга муваффақ бўлган.

Воқеа жойига дастлаб «Қамчиқ» МҚЁҚБнинг 8-пост назоратидан сержант М.Холиқов чиқиб, ҳайдовчига психологик ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг автоуловни хандақдан чиқариш учун «Қамчиқ» қутқарув отряди, ЙПХ ҳамда «Қамчиқавтойўл» ходимлари етиб келишиб, вазиятни ўрганишган. Шунга кўра, «KIA» автомашинаси махсус техникалар ёрдамида хандақдан чиқариб олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «KIA» ҳайдовчиси ҳодиса пайтида автоуловдан сакрашга улгурди