11:20 / 12.10.2020
3 652

Сизнинг уйда ҳам борлиги аниқ: Семиришга сабаб бўладиган маҳсулот ва буюмлар

Сизнинг уйда ҳам борлиги аниқ: Семиришга сабаб бўладиган маҳсулот ва буюмлар
Вазн тўплаш нафақат истеъмол маҳсулотлари, турмуш тарзи, балки фойдаланадиган буюм ва маҳсулотлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкинлиги тадқиқотлар давомида аниқланган. Улар таркибидаги баъзи моддалар организмдаги моддалар алмашинуви ҳамда гормонал балансга таъсир қилади.

Хушбўй ифорли пуркагич ва воситалар

Фото: «Домашний Очаг»
Таркибида фталатлар — хушбўй ифор учун жавоб берадиган кимёвий модда мавжуд бўлган маҳсулотларни ишлатмаган яхши. Ўтказилган тадқиқотларда, фталатларнинг организмда тўпланиб метаболизмга таъсир қилиши аниқланган. Шу сабаб ҳам косметик воситалар, шампунь, тозалашда ишлатиладиган воситалар ёрлиғини яхшилаб кўздан кечиринг. Агар таркибида фталатлар борлигини билиб қолсангиз, яхшиси ундан фойдаланманг.

Консерваланган маҳсулотлар

Фото: «Домашний Очаг»
Консерваланган маҳсулотларга баъзида кимёвий модда бисфенол А қўшилади. У аксари ҳолларда зарарсиз, аммо кислотаси баланд маҳсулотлар билан қўшилганда (масалан консерваланган помидор) саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин. Маҳсулот харидидан аввал таркиби билан танишиб чиқинг.

Пластик идиш

Фото: «Домашний Очаг»
Пластик таркибида ҳам фталат бўлади ва унга таом солиб микротўлқинли печда қиздирилганда мазкур модда таомга ўтади. Шу сабаб ҳам пластик идишдан иситишда фойдаланмаслик ва унда иссиқ таом емаслик тавсия қилинади. Тадқиқотларда пластик идишда таом иситиб ейдиганлар бошқаларга нисбатан уч баравар кўп вазн тўплаши аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сизнинг уйда ҳам борлиги аниқ: Семиришга сабаб бўладиган маҳсулот ва буюмлар