08:11 / 13.10.2020
4 265

Мамалакатимизда хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлашда янгича тизим жорий этилади

Мамалакатимизда хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлашда янгича тизим жорий этилади
Бизга маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳаларга босқичма-босқич алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувааташ, уларга етарли шарт-шароит яратиш ва бандлигини таъминлаш масалаларида уч маротаба, ёшларни билан боғлиқ масалалар юзасидан уч маротаба видеоселектор шаклида йиғилиш ўтказиб тегишли мутасадди идораларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бериб келмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 8 октябрь куни Президентимиз жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан яна бир бор видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур ўтказилган йиғилишда ёшлар ҳамда хотин-қизлар масалалари билан бевосита шуғулланувчи мутассадди идоралар ишлари натижадорлиги танқид қилиниб, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши таъкидланди.

Бизга маълумки, муқаддам моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “темир дафтар” лар шакллантирилган эди. Худди шу каби ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиш таклифини илгари сурдилар.

Мазкур тоифадаги дафтарларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилиши қайд этиб ўтилди.

Бундан ташқари йиғилиш давомида ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларига алоҳида тўхталиб, “Ишсизликнинг кўпайиши ўз навбатида жиноятчиликнинг ошишишга сабаб бўлиши”ни билдириб ўтдилар.

Ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида, уларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмалар шакллантириш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак бериш муҳимлиги, оилавий психолог хизмати ва туман адлия бўлими орқали ҳуқуқий маслаҳатларни бепул ташкил қилиш, ёлғиз кекса аёллар билан патронаж ҳамширалар, ёшлар, маҳалла ва оила бўлимлари ишлаши лозимлиги тўғрисидаги тавсиялар берилди.

Шунингдек, Президентимиз Ш.Мирзиёев ишсиз ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш ҳокимнинг инвестиция бўйича ўринбосари, туман ва шаҳар бандлик бўлими, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази, Бош вазир қабулхоналари ва банкларнинг энг муҳим вазифаси бўлиши кераклиги, щз меҳнати, иродаси билан катта ютуқларга эришган машҳур шахслар билан учрашувлар ташкил этиб, ёшлар ва хотин-қизларга кучли мотивация бериш, чет тили, касб-ҳунар ва бизнесга ўргатадиган аудио ва видео материаллар тайёрлаб тарқатиш ҳам яхши самара бериши тўғрисидаги таклифларни ўртага ташлади.

Президентимиз ўз маърузасида мўлжалдаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун уларни барқарор молиявий манбалар билан таъминлашга ҳам тўхталиб ўтдилар.

Янги тизимга асосан ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида нодавлат касб-ҳунар таълими марказлари орқали касбий кўникмаларни шакллантириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлашга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион доллар миқдоридаги маблағ, шундан 10 миллиони ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитишга, 90 миллиони эса имтиёзли кредитлар ажратиш учун сарфланиши, “Ижтимоий шартнома” орқали нодавлат касб-ҳунар ўқув курсларини битирадиган ёшлар ва аёлларга таълим харажатлари учун 1 миллион сўмгача субсидия берилиши белгиланди.

Шунингдек, йиғилишда Касб ва лавозимлар классификатори бугунги замон ва меҳнат бозори талабларига мос келмаслиги,, жумладан 2 минг 484 та, яъни 70 фоиз хизматчи лавозими бўйича олий маълумот талаб этилиши сабабли 4000 га яқин касблар бўйича вакансиялар мавжудлиги, бу эса ўз навбатида мазкур йўналишда ўрта-махсус маълумотга эга шахсларнинг ишга жойлашишда тўсиқ бўлиб қолаётганлиги таъкидланди.

Шу сабабли, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига классификаторда олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимларни қисқартириш вазифаси юклатилди.

Юқоридаги йиғилишда Президентимиз томонидан берилган топшириқ ва тавсиялар ёшлар ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги муаммоларни ечимини ҳамда мазкур соҳадаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифларни белгилаб берди берди десак муболаға бўлмайди.

Элбек Эшмуродов
Тошкент давлат юридик университетининг
Ихтисослаштирилган филиали
Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мамалакатимизда хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлашда янгича тизим жорий этилади