16:40 / 13.10.2020
2 576

Ўғлининг «хурмача қилиқлари» ортидан Олмалиқ шаҳар ҳокими ишдан кетди

Ўғлининг «хурмача қилиқлари» ортидан Олмалиқ шаҳар ҳокими ишдан кетди
Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимов ишдан олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилмоқда.

2019 йилнинг август ойидан буён Олмалиққа раҳбарлик қилган У. Раҳимовнинг лавозимдан озод этилиши ўғлининг «хурмача қилиқлари» билан боғлиқ эканига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Зеро, халқ депутатлари шаҳар кенгашининг бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов буни очиқ-ошкора айтди: «...раҳбар одам ўз шахсий ҳаётига ҳам эътиборли бўлиши, оиласига вақт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиши лозим». Шу билан ҳаммаси тушунарли: У. Раҳимовга чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқнинг эндиликка собиққа айланган ҳокими У. Раҳимовнинг ўғли Дилшод Исмоилов аввалига «Tracker» русумли автомобилни пойтахт кўчаларида соатига 150 км. тезликда «босгани» билан жамоатчилик эътиборига тушди. Орадан кўп ўтмай (2020 йил, 28 май) жиноий шериклари билан безорилик қилиб, ота-болага тан жароҳати етказгани маълум бўлди.

Айни пайтда Д. Исмоилов ва шерикларига нисбатан безорилик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўғлининг «хурмача қилиқлари» ортидан Олмалиқ шаҳар ҳокими ишдан кетди