18:08 / 19.10.2020
2 480

ЙҲХББ инспектор ва ҳайдовчи ўртасидаги зиддиятли ҳолат видеоси бўйича маълумот берди

ЙҲХББ инспектор ва ҳайдовчи ўртасидаги зиддиятли ҳолат видеоси бўйича маълумот берди
Фото: Видеодан кадр
Интернетда Тошкент йўлларида ЙПХ инспектори ва юк автомобили ҳайдовчиси ўртасида юзага келган зиддиятли вазият видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан изоҳ берди.

«2020 йил 16 октябрь куни тахминан соат 16:40 да Мирзо Улуғбек тумани Зиёлилар ва Сайрам кўчаси кесишмасида мазкур ҳудудда хизмат олиб борган ЙПХ инспектори жезл ва ҳуштак билан SRЕМ SТ русумли (давлат рақами 01 F 620 EB) юк автомобилига тўхташ ҳақида ишора қилган.

Аммо ҳайдовчи бу ишорани менсимасдан, ҳаракатни давом эттирган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида транспорт воситаси тез орада мажбурий тарзда тўхтатилган. Ҳайдовчи – 23 ёшли Сергели туманида яшовчи Д.И. экани ойдинлашган
», – дейилади хабарда.

Хабарда қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ махсус дивизион 6-сон мобил гуруҳи инспектори кичик сержант Н.Ҳайитхўжаев ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича баённома расмийлаштирган. Автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙҲХББ инспектор ва ҳайдовчи ўртасидаги зиддиятли ҳолат видеоси бўйича маълумот берди