20:50 / 19.10.2020
2 562

2 млрд. сўм кредит қарздорлиги учун қарздорнинг автотранспорт ва кўчмас мол-мулки хатланди

2 млрд. сўм кредит қарздорлиги учун қарздорнинг автотранспорт ва кўчмас мол-мулки хатланди
Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 10.03 2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор "Karash fish group" корхонасидан ундирувчи Ипотека банк АТИБ Шайҳонтоҳур филиали фойдасига 2 млрд. 164 млн. 806 минг 648 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 12.06.2020 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб, қўзғатиш қарори қарздорга юборилган.

Қарздор МИБ туман бўлими томонидан берилган ихтиёрий муддатда қарздорликни қопламаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро харакатларига киришилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси ундирувчи қарздорнинг гаровга қўйган мол-мулкларига яьни бошланғич баҳоси 200.000.000 сўмга баҳоланган "Экскаватор", бошланғич баҳоси 24.649.000 сўмга баҳоланган "LACETTI", бошланғич баҳоси 90.640.000 сўмга баҳоланган "ISUZU NAR" русумли автотранспорт воситаситалари, ҳамда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мумтоз кўчаси 5-уйда жойлашган бошланғич бахоси 600.000.000 сўмга баҳоланган кўчмас мулклари хатланди ва ҳозирда хатланган мол-мулкларни Аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2 млрд. сўм кредит қарздорлиги учун қарздорнинг автотранспорт ва кўчмас мол-мулки хатланди