21:30 / 19.10.2020
2 013

Қарздорлик эвазига "GENTRA" сотувга чиқарилди

Қарздорлик эвазига "GENTRA" сотувга чиқарилди
Мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини яратишга кенг имкониятлар яратилган бўлиб, банклар томонидан тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар тақдим этиб келинмоқда. Мазкур олинган кредит пулларини ўз вақтида қайтариб бориш банклар самарадорлигини янада мустаҳкамлайди.

Бироқ, берилган имкониятдан оқилона фойдаланмай ўз вақтида кредит пулларини сўндирмаслик холатлари ҳам учраб турибди. Мисол учун, МИБ Оқолтин туман бўлими иш юритувида ФИБ Оқолтин туманлараро судининг 29.07.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Аббос Узоқович” МЧЖдан ундирувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Сирдарё минтақавий филиали фойдасига жами 59 млн. 377 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 29.07.2020 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Мазкур ижро иши юритиш бўйича қарздор бир неча бор огоҳлантирилган бўлсада, ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий бажармаган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, ижро ҳужжати билан ундирувга қаратилган ва гаров мулки бўлган М.Маматқуловага тегишли бўлган, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, ранги серебристий (кулранг), GM UZ/GENTRA русумли автотранспорт воситаси 15.10.2020 йилда қарздорликни қоплаш мақсадида “Е-IJRO ” онлайн савдо майдончасига сотувга чиқарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлик эвазига "GENTRA" сотувга чиқарилди