11:35 / 20.10.2020
5 262

Гиёҳвандлик умр заволи

Гиёҳвандлик умр заволи
Гиёҳвандлик - бу иллатнинг қанчалик даҳшатли эканлиги унинг неча-неча оилаларнинг ёстиғини қуритганлиги, қанчадан қанча бегуноҳ гўдакларнинг ногирон бўлиб туғилиши ва уларнинг етим ўсишига сабабчи бўлаётганлиги бунга далолатдир.

Судланувчи С.Ф. 2019 йилнинг 11 ноябрь куни соат 19:00 ларда кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадини кўзлаб, Кармана тумани “Бешкент” МФЙ ҳудудида жойлашган вилоят кўз касалликлари шифохонаси биносининг олд томонида 400.000 сўм эвазига таниши Б.Д.га Навоий вилоят ИИБ ЭКБнинг 12.11.2019 йилдаги 145-сонли судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, 1 дона қоғоз бўлагига қадоқланган, ўткир ҳидли, қуруқ ҳолатдаги, умумий соф оғирлиги 2.73 граммга тенг бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотиш йўли билан қонунга хилоф равишда ўтказган вақтида Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “назоратли тартибда харид қилиш” тезкор тадбири давомида далилий ашёлар билан ушланган.

Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо бериб, судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб ва унга шу модда билан Жиноят кодексининг 57, 60, 61-моддаларини қўллаб, 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Дарҳақиқат, гиёҳвандлик таъсирига тушган инсон борки, ортга қайтишга йўл тополмай, жиноят кўчасига кириб қолиши ҳам афсуски ҳақиқатдан йироқ эмас.

Жиноят ишлари бўйича
Конимех туман суди раиси
Ф.Қаҳоров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳвандлик умр заволи