14:45 / 21.10.2020
2 214

Олимлар коронавирус терида қанча вақт яшашини аниқлади

Олимлар коронавирус терида қанча вақт яшашини аниқлади
Фото: Getty Images
Япониядаги Киото префектураси тиббиёт университетининг олимлари коронавирус одам терисида тўққиз соат давомида фаол ҳолатда сақланиб туриши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда NHK хабар тарқатган.

Қайд этилишича, коронавирус грипп вирусига нисбатан беш мартага кўпроқ яшовчанлик қобилиятини сақлаб туради.

Доцент Хиросе Рехей ва унинг ҳамкасблари коронавируснинг одам терисида яшаб қолиш имкониятларини текшириш учун тадқиқот ўтказди. Бунинг учун олимлар коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида ҳамда А туридаги грипп вирусидан вафот этган 100 минглаб мурдаларнинг тери намуналарини ўзаро солиштирган.

Улар коронавируснинг тахминан 9 соат давомида зарарли бўлиб сақланиб тургани, грипп вируси эса 1 соат-у 50 дақиқада кучсизланиб қолганини аниқлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар коронавирус терида қанча вақт яшашини аниқлади