19:12 / 22.10.2020
1 737

Зироат Мирзиёева экология ва атроф-муҳитни яхшилашга оид онлайн давра суҳбатида иштирок этди

Зироат Мирзиёева экология ва атроф-муҳитни яхшилашга оид онлайн давра суҳбатида иштирок этди
Фото: «Замин» фонди
БМТнинг Атроф-муҳит дастури (YUNEP), БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, БМТнинг Тараққиёт дастури, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси ва бошқалар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ҳаво сифати, унинг мониторинги ҳамда ҳолатига оид маълумотлар очиқ-ошкоралиги масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда «Замин» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева иштирок этиб, ушбу масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган. Бу ҳақда фонднинг ахборот хизмати хабар қилди.

«Ҳавонинг ифлосланиши чегара билмайди. Бу барчамизга таъсир қилади ва биз ушбу муаммони ҳал қилиш учун кучларни – ҳукуматлар, нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти, илмий доиралар, бизнес ва саноат соҳасини бирлаштиришимиз керак. Ҳар бир инсон тоза ҳаводан нафас олишга ҳақлидир. Ҳозир, глобал соғлиқни сақлаш инқирозига дуч келган пайтимизда, бу айниқса муҳим», — дея таъкидлаб ўтган БМТ Атроф-муҳит дастурининг Европа минтақавий бюроси директори Бруно Поззи давра суҳбатида.

Хабарда қайд этилишича, «Замин» фонди ҳамда YUNEP кўмагида Гидрометеорология хизмати маркази томонидан «Aтмoсфера ҳавоси ифлосланишининг мониторингини автоматлаштириш» уч босқичли лойиҳасининг амалга оширилиши кўзда тутилган.

Айни кунларда лойиҳанинг биринчи босқичи якунланиб, 63 та кузатув пункти ягона таҳлилий марказга бирлаштирилган. Мониторинг натижалари monitoring.meteo.uz очиқ онлайн платформаси ва АirUz мобил иловасида эълон қилиб борилади.

Фото: «Замин» фонди
Иккинчи босқичда бутун республика бўйлаб автоматик ҳаво мониторинги станцияларини ўрнатиш ва ҳаво мониторинги учун халқаро стандартларни жорий этиш кўзда тутилган. Учинчи босқичда эса мониторинг натижалари республикадаги ягона геоинформацион маълумотлар базасига киритилиб, халқаро ахборот тизимларига интеграцияланади.

«Грант маблағлари асосида ўрнатиладиган ушбу станциялар тўлиқ ишга тушиши натижасида, ҳаво сифати мониторинги халқаро стандартларга мувофиқ ҳар соатда олиб борилади. Фуқаролар ўзи истиқомат қиладиган жойининг ҳавосини ифлосланганлик даражасини ва унинг сабабларини аниқ билиш имконига эга бўлади», – дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зироат Мирзиёева экология ва атроф-муҳитни яхшилашга оид онлайн давра суҳбатида иштирок этди