16:27 / 23.10.2020
4 769

«Номусга тегиш иши». ИИБ терговчиси жиноятни яширганми?

«Номусга тегиш иши». ИИБ терговчиси жиноятни яширганми?
Самарқандда таниқли эстрада хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теккани, бироқ ИИБ унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ, деб топгани-ю масалага прокуратура аралашгач, ички ишлар органи терговчисининг «жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарори» бекор қилинганидан хабарингиз бор.

Олиб борилган қўшимча тергов ҳаракатлари натижасида Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси «тополмаган» жиноят аниқланган кўринади. Яъниким, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) аломатлари билан «иш» қўзғатилди. Мазкур маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.

Унга кўра, қўзғатилган жиноят иши Каттақўрғон тумани ИИБдан Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси иш юритувига ўтказилиб, назоратга олинган. Маҳкама матбуот хизмати ҳолат инсоннинг шахсий ҳаётига тааллуқлиги эътиборидан «иш» бўйича бошқа тафсилотларни очиқлашни лозим топмади.

Тушунарли.

Маълумки, номусга тегиш — ўта оғир жиноят ҳисобланади. Воқелик бўйича дастлабки суриштирув ҳаракатлари ўтказган Каттақўрғон тумани ИИБ терговчисининг «иш»ни ёпиб юбориши, қачонки ҳолат ОАВда ёритилиб, прокуратура аралашганидан кейин вазият 180 градусга ўзгариб, жиноят қўзғатилгани катта савол туғдиради. Туман ИИБ терговчисининг жиноят аломатлари йўқ, дея хулоса қилгани унинг профессионал маҳоратини шубҳа остига қўядими ёки профессионал ҳалоллигиними? Гап ўта оғир жиноят ҳақида кетяпти, ахир?!

Мазкур оғриқли савол муаллақ қолмаслиги керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Номусга тегиш иши». ИИБ терговчиси жиноятни яширганми?