
Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 20.08.2015 йилдаги суд буйруғига кўра қарздор М.Н.Турсуновдан ундирувчи Д.А.Турсунова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминоти учун хар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлариниг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 05.06.2017 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ҳужжати қўзғатилиб қўзғатиш қарори қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.
Ҳудди шундай, қарздор М.А.Рашидовдан ундирувчи Г.Д.Бадирян фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминоти ус\чун хар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлариниг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди. Қарздорларнинг алиментдан бўлган қарздорлиги бугунги кунга қадар 30 млн. сўмдан ошган.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, эндиликда ушбу оилаларнинг бир бутлиги таъминланди, ўз навбатида, фарзандлари ҳам ота-оналарининг бағрида улғаядиган бўлишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар