18:12 / 26.10.2020
1 705

Фарзанд тузалгунига қадар қатьий суммани ундириш учун қарздор отанинг автомашинаси хатланди

Фарзанд тузалгунига қадар қатьий суммани ундириш учун қарздор отанинг автомашинаси хатланди
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 05.04.2018 йилдаги №1-2679/18-сонли ижро варақасига асосан, қарздор А.Горбуновдан ундирувчи Ю.Невпоранная фойдасига 01.03.2018 йилдан бошлаб, ¼ қисм миқдорида алимент ундириш хақидаги ижро хужжати 30.04.2018 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва ушбу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида” қарор қабул қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 08.09.2020 йилдаги №1-3033/20-2-1001-2009/1793-сонли ижро варақасига асосан, қарздордан бир нафар вояга етмаган фарзандининг 26.02.2020 йилдан бошлаб, фарзанди тузалгунига қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида қатьий сумма ундириш ҳақидаги ижро хужжати 12.09.2020 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва ушбу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида” қарор қабул қилинган.

Қарздордан ҳар ой давомида алимент тўлаб боришлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан огоҳлантирилиб, мажбуриятнома олинган. Қарздор томонидан ундирувчи фойдасига 01.02.2019 йилдан бошлаб, 01.11.2020 йилга қадар алиментдан бўлган қарзи 10.750.685 сўмни ва қатьий суммадан бўлган қарзи 26.02.2020 йилдан 01.11.2020 йилга қадар 3.614.140 сўмни, жами бўлиб эса алимент қарзи 14.364.825 сўмни ташкил этган.

Бироқ, қарздор томонидан алимент қарзларини тўлашдан бош тортиб келган. Мажбурий ижро ҳаракатларида аниқланишича қарздорнинг номида бўлган “ЛАДА” русумли автомашина борлиги аниқланган. МИБ туман бўлими томонидан ушбу автомашинага банд солинган ва хатлаб олиб қўйилган. Қарздорнинг алимент ва қатьий суммадан бўлган қарзи 01.01.2021 йилга қадар қайта хисобланганда 16.591.000 сўмни ташкил қилган.

Автотраспорт воситаси аукционга қўйиш жараёнида қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун 16.600.000 сўм ундириб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзанд тузалгунига қадар қатьий суммани ундириш учун қарздор отанинг автомашинаси хатланди