22:50 / 29.10.2020
1 848

Жазодан озод қилинган оғуфурушлар қайта жиноятга қўл уришди

Жазодан озод қилинган оғуфурушлар қайта жиноятга қўл уришди
Гиёҳвандлик аср вабоси! Дарҳақиқат бу иллатнинг қанчалик даҳшатли эканлиги унинг неча-неча оилаларнинг ёстиғини қуритганлиги, қанчадан қанча бегуноҳ гўдакларнинг ногирон бўлиб туғилиши ва уларнинг етим ўсишига сабабчи бўлаётганлиги бунга далолатдир.

Бироқ гиёҳванд моддалар савдосидан ўзига мўмайгина даромад топмоқчи бўлганлар ҳам афсуски йўқ эмас. 2020 йил июль ойининг 14 куни, жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди очиқ суд мажлиси судья З.Ибрагимовнинг раислигида судланувчи Ҳ.Аюповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.

Судланувчи Ҳ.Аюпов, 2020 йил 11 июнь куни соат 13:00ларда Нурота тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тезкор профилактик тадбири давомида, Нурота туман “Амир Темур” МФЙ, С.Эшон қишлоғи ҳудудида жойлашган “Эргаш ота чорвалари” фермер хўжалигининг экин майдони кўздан кечирилганда экин майдони ичида Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 12.06.2020 йилги №86-сонли судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, тақиқланган экин ҳисобланган бир туп биологик пишиб етилмаган “каннабис” ўсимлиги мавжудлиги аниқланиб, ушбу 1 (бир) туп гиёҳвандлик ўсимлиги далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо бериб, судланувчига нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Судланувчи Ҳ.Аюпов кўзига ёш олиб қилмишидан минг пушаймон эканлигини, бошқа бу жиноятни такрорламаслигини бот-бот такрорлаган бўлсада, муқаддам ҳам шу қора курсида ўтириб, шу сўзларни айтишганлиги унинг пушаймонлигини шубҳа остида қўяди.
Зеро, энди унинг қилмишига яраша жазо кутмоқда.

Норбиби Шодиева,
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди
бош мутахассиси

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жазодан озод қилинган оғуфурушлар қайта жиноятга қўл уришди