14:33 / 30.10.2020
2 808

Ўзбек қовунлари “Euronews” эътирофида

Ўзбек қовунлари “Euronews” эътирофида
Айни кунларда мамлакатимиз етиштирилган экологик жиҳатдан тоза, табиий дармондориларга бой мева-чеваларимиз жаҳон бозорида тобора харидоргир бўлиб бормоқда.

Юртимиз боғларида шарбатга тўлиб пишган узум, ўрик, гилос, анор, қовун сингари маҳсулотлар бугунги кунда дунёнинг турли қитъаларига экспорт қилиняпти.

Яқинда дунёга машҳур “Euronews” ахборот агентлиги томонидан ўзбек қовунлари ҳақида сўз юритилиб, телетомошабинни ўзига маҳлиё этадиган ажойиб лавҳалар намойиш этилди.

— Бешариқлик миришкорлар қишки ва баҳорги мавсум учун сифатли қовун навларини сақлаш ва МДҲ давлатларига экспорт қилиш борасида катта тажрибага эга,-дейди қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Садриддин Ортиқов. – Агар ҳаётий тажрибалар илм-фан ютуқлари билан ўзаро уйғунлаштирилса, Фарғона қовунларини Европа ва Осиё қитъаси мамлакатларига экспорт қилиш ҳажмини янада ошириш мумкин.

Б. Мадиёров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбек қовунлари “Euronews” эътирофида