15:39 / 30.10.2020
2 237

Қандай ҳолатларда коронавирусни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкин?

Қандай ҳолатларда коронавирусни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкин?
Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди:

— Сизда коронавируснинг белгилари (ҳароратнинг ошиши, ҳолсизлик, йўтал ва ҳ.к.) фаол кузатилган ҳолда шифокорга мурожаат қилганингизда;
— Коронавирусга чалинган инсон билан мулоқотга киришганингизда;
— Барча анализлар қайта юқтиришни тасдиқлаганда, яъни ПЗР тестда антигенлар нормадан юқори бўлса, бу титр инфекциянинг қайта юққанлиги ва фаол фазада эканини билдиради.

Бу ҳолда қайта юқиш ҳолати қайд этилади ва статистикага киритилади. Унутмаслик керакки, бу янги вирус ҳамда организмнинг унга бирламчи ва иккиламчи муносабати бутун дунёда ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Шундай экан, аҳолидан турли асоссиз маълумотларга ишонмасликни ва ахборотни фильтрлашни сўраймиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қандай ҳолатларда коронавирусни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкин?