22:05 / 02.11.2020
3 028

Ўзбекистонда яна бир институт ташкил этилди

Ўзбекистонда яна бир институт ташкил этилди
Ҳукумат қарори билан (675-сон, 30.10.2020 й.) Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди. Қарорга кўра, Давлат ва ҳуқуқ институти (Институт) давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Жамият ва давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга маслаҳат ва эксперт ёрдамини ташкил қилиш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Институт ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотлари учун татбиқ этилган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.
Институт ноширлик фаолияти билан шуғулланиши ва ўзининг матбаа органини (“Давлат ва ҳуқуқ” журнали) ташкил қилиши мумкин.

Шунингдек, қарор билан Институт тузилмаси тасдиқланди. Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда яна бир институт ташкил этилди