
Гриппга қарши эмланиш коронавирусни юқтириш ҳамда CОVID-19 тарқалиш хавфини камайтиради. ХХР тиббиёт ходимлари ана шундай хулосага келишди, деб ёзади «Парламентская газета».
Мутахассисларнинг фикрига кўра, грипп билан касалланган одам коронавирусни ҳам юқтириб олиши ҳеч гап эмас. Чунки у касалланиш эҳтимоли юқори бўлган поликлиникага боришга мажбур бўлади. Бундан ташқари, гриппга дучор бўлган беморлар билан шуғулланишига тўғри келадиган шифокорлар коронавирусга қарши курашишдан чалғиб қолишади.
Натижада янги вируснинг тарқалишига қарши етарлича чора кўрилмайди. Ва, ниҳоят, борди-ю, коронавирусга чалинган бемор грипп билан ҳам касалланиб қоладиган бўлса, ҳозирги кунда оммалашган дори-дармонлар ва даволаш усуллари ёрдам бермаслиги мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.