10:23 / 06.11.2020
4 132

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги UMО серияли давлат рақами тақилган машина суратига изоҳ берди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги UMО серияли давлат рақами тақилган машина суратига изоҳ берди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда UМО серияли давлат рақами тақилган BMW автомобилининг суратлари тарқалди ва турли баҳсларга сабаб бўлди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур серияли давлат рақами бўйича изоҳ берди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ, буюртма асосида автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича жисмоний ва юридик шахсларга харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштириш тартиби кўрсатилган.

ЙҲХББ хабарига кўра, UМО серияли харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгилари ҳам шу тартибда белгиланган тўловлар, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари асосида буюртмага мувофиқ ўрнатилган тартибда транспорт воситаларига расмийлаштириб берилган.

«Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгиларини ҳудудий ЙҲХБларга топшириш оддий давлат рақами белгиларини топшириш билан бир хил тартибда амалга оширилади», — дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувда UМО серияли давлат рақами таққан машиналар UZB серияли рақам таққан автомобиллар каби ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилмаслиги кераклиги ҳақида топшириқ берилгани айтилган. Аудиоёзувдан гўёки ЙПХ инспекторларига топшириқ берилаётгандек таассурот уйғонган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги UMО серияли давлат рақами тақилган машина суратига изоҳ берди