13:34 / 07.11.2020
2 361

Коррупцияга ўралашиб қолган амалдорлар етказган зарар миқдори ошкор қилинди

Коррупцияга ўралашиб қолган амалдорлар етказган зарар миқдори ошкор қилинди
Бош прокуратурада коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро йиғилиш бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маърузасини немис давлат арбоби Бисмаркнинг «Ёмон қонунлар ва яхши амалдорлар билан давлатни бошқарса бўлади. Аммо амалдор ёмон бўлса, энг яхши қонунлар ҳам ёрдам бермайди», деган иқтибоси билан бошлади.

Сўнг эса коррупция ҳолатлари бўйича аниқ фактларга ўтилди.

Қайд этилишича, республикамизда ўтган икки йилда 1.986 нафар мансабдор шахс коррупциявий жиноятларни содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бундай жиноятлар оқибатида етказилган моддий зарар миқдори 2 трлн. сўмдан ошган.

Йиғилишда прокуратуранинг назорат тадбирлари ҳамда тергов натижалари таҳлили асосида коррупция энг кўп учраётган соҳалар, вазирлик ва идоралар кесимида аниқ мисоллар ва рақамларда кўрсатиб берилди.

Иқтисодий соҳадаги коррупциявий ҳолатлар асосан бюджет маблағларидан фойдаланиш жараёнида содир этилаётанлиги таъкидланди.

Ўтган икки йилда республика бўйича 371 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланиб, бу қилмишлар учун 2.477 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коррупцияга ўралашиб қолган амалдорлар етказган зарар миқдори ошкор қилинди