19:50 / 07.11.2020
2 210

Эртага Тошкент марказидаги айрим кўчалар ёпиқ бўлади

Эртага Тошкент марказидаги айрим кўчалар ёпиқ бўлади
Дуатлон бўйича Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиши муносабати билан 8 ноябрь куни соат 07:00 дан 13:00 гача қуйидаги йўл қисмлари ҳаракатланиш учун

1) Қоратош кўчаси — Самарқанд Дарвоза (Samarqand Darvoza СКМ) кўчасидан Халқлар Дўстлиги майдони йўналишида;
2) Ислом Каримов шоҳ кўчаси — Олмазор («Ўзбекистон» метро бекати) кўчасидан Халқлар Дўстлиги майдони йўналишида;
3) Бобур кўчаси — Ўрикзор (Ўзбек тили ва адабиёти университети, «Ракат» маҳалласидан чиқиш) кўчасидан;
4) Спорт тадбирлари ўтказиладиган бутун йўналиш. Ўз ичига Ислом Каримов, Фурқат, Сеул, Бунёдкор кўчаларининг қисмларини олади (Сеул кўчасидан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача бўлган қўшимча йўл).

«Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этамиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эртага Тошкент марказидаги айрим кўчалар ёпиқ бўлади