date
views 3 193

Фарғонада молия бўлимини алдаб, тадбиркорларнинг 1,2 млрд сўмини «еб юборган» солиқчилар ушланди

Фарғонада молия бўлимини алдаб, тадбиркорларнинг 1,2 млрд сўмини «еб юборган» солиқчилар ушланди
Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари Мўйдинов, Ўринбоев ва Хожибоев бюджет тушуми режасини бажариш ҳамда бюджет маблағларини ўмаришнинг ноёб услубини ўйлаб топган. Бу ҳақда 7 ноябрь куни Бош прокуратурада ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев гапириб ўтган.

Улар 52 нафар солиқ тўловчиларнинг солиқ базасидаги ҳисоб варақаларига жами 3,5 миллиард сўм солиқ тўлангани ҳақидаги сохта маълумотларни киритиб, гўёки ортиқча тўловлар ҳосил қилишган. Сўнгра сунъий ҳосил қилинган ортиқча тўловларни ўз эгаларига қайтариш важи билан молия бўлимига сохта хулосаларни тақдим этиш орқали 1,2 миллиард сўмни ўзларига таниш фирмалар орқали талон-торож қилишган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган икки йилда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлиги учун 31 нафар солиқ ходимлари жиноий жавобгарликка тортилгани, Данғара тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари Турғунбоев пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ тузгани, гуруҳ бошқа фуқаролар номига 22 та сохта фирма очиб, уларга норасмий раҳбарлик қилиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада молия бўлимини алдаб, тадбиркорларнинг 1,2 млрд сўмини «еб юборган» солиқчилар ушланди
-->