10:01 / 10.11.2020
2 679

Бош прокурор: Ҳокимликларда коррупция кўпайса кўпайяптики, лекин камайишидан дарак йўқ

Бош прокурор: Ҳокимликларда коррупция кўпайса кўпайяптики, лекин камайишидан дарак йўқ
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев сўнгги 2 йилда 95 нафар ҳокимлик ходимлари коррупциявий жиноятлари учун жавобгарликка тортилганини маълум қилди. Улар, асосан, Қорақалпоғистон, Андижон, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келади.

- "Бугунги кунда ҳокимликлар фаолиятида коррупциявий ҳолатлар кўпайса кўпайяптики, лекин камайишидан дарак йўқ. Ҳокимликлар томонидан бюджет маблағларини сарфлашда жиддий қонун бузилиш ҳолатлари учрамоқда. Давлат молиявий назорат департаменти томонидан сўнгги 2 йилда маҳаллий ҳокимият органларида ўтказилган 440 та тузилмаларининг 212 таси, қарийб ярмида 8,5 миллиард сўмлик молиявий қонун бузилишлар аниқланган.

Бюджет маблағларини талон-торож қилганлик учун ҳокимликларнинг 17 нафар масъул ходими жиноий жавобгарликка тортилган. Масалан, Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари Алишев 170 миллион, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги бош ҳисобчиси Ҳошимов 803 миллион, Муборак тумани ҳокими ўринбосари Шомуродов 938 миллион сўмни талон-торож қилгани учун жавобгар бўлди
", - дейди Ниғматилла Йўлдошев.

Аввалроқ Арнасой, Юнусобод, Бувайда ҳокимлари ўринбосарлари ер ажратиб бериш эвазига пора олганини, Тошкент вилоятида 60 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосари қўлга олингани, Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокурор: Ҳокимликларда коррупция кўпайса кўпайяптики, лекин камайишидан дарак йўқ

Жамият янгиликлари