date
views 1 976

Фуқарога 200 млн. сўм компенсация учун товон пули ундириб берилди

Фуқарога 200 млн. сўм компенсация учун товон пули ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 17.07.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” хусусий корхонаси ҳисобидан ундирувчи З.Комолова фойдасига давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаси учун товон пули ундириш белгиланди.

Бюронинг Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиларининг огоҳлантиришларидан сўнг қарздор 200.000.000 сўм компенсация учун товон пули ҳамда 8 млн. 020 минг сўм суд харажатларини тўлаб берди. Ижро варақада белгиланган сўмма тўлиқ ундирилгач, ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога 200 млн. сўм компенсация учун товон пули ундириб берилди
-->