
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 29.09.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “Oydin yo`l durdonasi” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи ТИФ “Миллий банк” фойдасига 7 млрд. 082 млн. 458 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни 4 та кўчмас мулк ва 7 та автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 13.10.2020 йилда Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлимига келиб тушган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан 13.10.2020 йилда ижро иши қўзғатилган ва тарафларга юборилган. Қарздор жамият белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорликни қопламаганлиги сабабли мажбурий ижро харакатларига киришилган. Хусусан, гаровга қўйилган 4 та кўчмас мулклари ҳамда 2 та, HOWO ва SHACMAN русумли автотранспорт воситалари жарима майдончасига олиб кирилиб, рўйхатга олиниб, хатланди. Ҳозирда хатланган мол-мулкларни электрон онлайн-аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари, гаровдаги қолган автотранспорт воситаларини жарима майдончасига олиб келиш ва рўйхатга олиш чоралари кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар