date
views 2 204

Фарзанд онасига олиб берилди

Фарзанд онасига олиб берилди
Янгиариқ тумани Остона қишлоғи Хўжалар маҳалласи Кўзмунчоқ кўчасида яшовчи фуқаро Ф.Бекчанова оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи М.Султанов ўғлини ўзи билан олиб кетган. Бироқ вояга етмаган 2015 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди М.Олимбаевни олиб кетаолмагач, судга мурожаат қилган.

Бюронинг Янгиариқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан Ф.Бекчанова вояга етмаган 2015 йилда туғилган фарзанди М.Султановни тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 23 октябрь куни бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу кунинг ўзида давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Шунга кўра, карантин қоидаларига риоя қилинган холда бир нафар вояга етмаган фарзанди онаси Ф.Бекчанова тарбиясига олиб берилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзанд онасига олиб берилди