09:30 / 12.11.2020
1 835

Миллий венчур фонди ташкил этилади

Миллий венчур фонди ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг «UzVC» миллий венчур фонди фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президентнинг 24.11.2018 йилдаги «Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5583-сон фармонига мувофиқ инновацион ғоялар ва стартап-экотизимни қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини яратиш мақсадида «UzVC» миллий венчур фонди ташкил этилади.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:
  • МЧЖ шаклида ташкил этиш;
  • бошланғич устав капитали 15 млрд сўм миқдорида 2020 йил Давлат бюджетидан Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади;
  • устав фондидаги 100 фоиз улуш Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади.

Фонд юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий шахслар билан шерикликда венчур лойиҳаларни молиялаштиради.

Фондни бошқариш учун малакали ва халқаро тажрибага эга чет эл фуқаролари жалб этилади. Давлат активларини бошқариш агентлигига Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 4 ой муддатда танлов асосида фонд учун давлат улушига эга бўлмаган хусусий бошқарув компаниясини танлаш топширилди.

Венчур лойиҳаларни молиялаштиришнинг шартларидан бири ажратилган ресурсларга тенг миқдорда хусусий сектор маблағларини жалб қилиш ҳисобланади. Ҳужжат 4.11.2020 йилдан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий венчур фонди ташкил этилади