
Машҳур актёр Жеки Чаннинг 32 ёшли ўғли Жейси Чан озодликка чиқди. Бу ҳақда Рейтер хабар бермоқда.
Унга 2014 йилнинг 9 январида, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғуллангани учун 6 ойлик қамоқ жазоси белгиланганди. Лекин, Жейси 2014 йилнинг сентябр ойида қўлга олинган ва ўшандан бери ҳибсда сақлаб келинаётган эди. Унга белгиланган жазо муддатига унга ҳукм чиқарилишигача ўтган вақт ҳам қўшиб ҳисобланган.
Маълумот учун, у ўтган йилнинг сентябрида ўз уйида 100 грамм миқдоридаги марихуанна моддасини сақлагани учун полиция ходимлари томонидан ушланган ва ўшанда унга нисбатан 3 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жазо муҳлатини ўтаб бўлган Жейси Чан энди 322 доллар миқдоридаги жаримани тўлши кифоя қилади.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар