18:38 / 12.11.2020
1 963

Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди

Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди
Президентнинг 2020 йил 11 ноябрь кунги ПҚ-4888-сон қарори билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Янгиҳаёт туманига ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг почта манзили улардан ариза ёки маълумот талаб қилмаган ҳолда тўғридан тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилади.

Эслатиб ўтамиз, Янгиҳаёт тумани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил сентябрдаги тегишли қарорлари асосида ташкил этилган. Аввалроқ, Янгиҳаёт тумани майдони пойтахт ва Тошкент вилоятидаги 6 туман ҳудуди ҳисобига кенгайтирилиши хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди