19:33 / 12.11.2020
2 127

Тўловлардан бўйин товлашга бўлган уриниш фош бўлди

Тўловлардан бўйин товлашга бўлган уриниш фош бўлди
Товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан юртимиз ҳудудига хориждан кириб келган, йўл кузатув ҳужжатларида умумий ном билан қайд этилган аёллар кийимлари “Чуқурсой” ташқи иқтисодий божхона постида кўрикдан ўтказилди.

Натижада, юк кузатув ҳужжатларида умумий ном билан аёллар кийимлари сифатида кўрсатилган товарлар аслида қишги кийимлар эканлиги, шунингдек, контейнердаги товарлар ҳужжатларда кўрсатилганидан 16 320 донага ортиқча эканлиги аниқланди. Текширув давомида, 1 млрд 662 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан олиб келинган умумий қиймати 1 млрд 150 млн. сўмлик кийимлар божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу товарлар аслида шимлар эканлиги маълум бўлди ва 361 млн сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.

Яна бир ҳолатда, “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Хитой давлатидан кириб келган турли хилдаги асбоб-ускуналар ва хўжалик товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган оғирлиги салкам 6 тоннага яқин қиймати 1 млрд 326 млн сўмлик маиший буюмлар ва эҳтиёт қисмлар товарлари борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўловлардан бўйин товлашга бўлган уриниш фош бўлди