14:13 / 13.11.2020
3 617

56,7 баллдан кўп ва 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт йўналишига кўчиришга рухсат берилди

56,7 баллдан кўп ва 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт йўналишига кўчиришга рухсат берилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган ва ўтказилган онлайн тест синовлари натижаларига кўра 56,7 балл ва ундан юқори балл, аммо, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган ўтиш балидан (100 балл) кам балл тўплаган фуқароларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган тиббиёт олий таълим муассасаларининг мос ёки турдош бакалавриат таълим йўналишларига кўчиришга рухсат берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги беш кун муддатда ушбу тоифадаги талабгорлардан аризаларни қабул қилиб, ҳудудлардаги тиббиёт олий таълим муассасаларига қайта тақсимлайди, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 56,7 баллдан кўп ва 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт йўналишига кўчиришга рухсат берилди