18:50 / 16.11.2020
2 655

Янгиҳаёт туманига ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғи тасдиқланди

Янгиҳаёт туманига ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғи тасдиқланди
Ҳаёт Иноғомов Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Бугун Янгиҳаёт тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

Сессияда Янгиҳаёт тумани ҳокимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан ушбу лавозимга тавсия этилган Ҳаёт Иноғомов номзоди бир овоздан маъқулланди.

Ҳаёт Иноғомов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган.
Шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Янгиҳаёт тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман прокурори ва Ички ишлар бўлими бошлиғини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Янгиҳаёт тумани прокурори лавозимига Азамат Азимов, Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига эса Мурод Раимов тасдиқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янгиҳаёт туманига ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғи тасдиқланди