22:19 / 16.11.2020
2 356

МИБ фуқаро фойдасига 17,6 млн. сўм ундириб берди

МИБ фуқаро фойдасига 17,6 млн. сўм ундириб берди
Яшнобод тумани Маъмурий судининг 19.06.2020 йилдаги №2274/20-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “Avayxon savdo servis” жамиятидан ундирувчи фуқаро Ғ.Мирзараимов фойдасига жами 17.62.859 сўм етказилган зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувига 14.07.2020 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича 17.07.2020 йил куни давлат ижрочиси М.Мўминжонова томонидан Қонуннинг 23-моддасига асосан, ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга 10 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. МИБ туман бўлими томонидан қонун талаблари асосида берилган ихтиёрий муддатда фуқарога қарздорликни қопламаган.

Бўлим томониждан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятдан ундирувчи фуқаро фойдасига 17.662,8 минг сўм пул маблағлари тўлиқ ундирилиб ижро иш юритуви Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фуқаро фойдасига 17,6 млн. сўм ундириб берди