Фото:Наманган вилояти ДХМ матбуот хизмати
1940 йил Наманган шаҳрида туғилган Маҳмуджон Мирзабоев, 1943 йилда туғилган Райҳона Усмонова билан шаръий никоҳдан ўтиб, ҳаёт кечиришаётган эди. Лекин шу вақтга қадар улар қонуний никоҳдан ўтмаган. Мана орадан 55 йил вақт ўтиб, Наманган шаҳар 2-сонли ФҲДЁда уларнинг никоҳлари расмийлаштирилди, дея маълумот берди вилоят ДХМ матбуот хизмати.
- Тўйимизга кўп вақт бўлган бўлсада, гувоҳнома олиш учун вақт ажратмаганимизни қаранг. Ҳозир невара, чеваралик бўлганимизда биринчи марта никоҳни қайд этганимиз 80 ёшли юбилей тўйимга ажойиб совға бўлди дейди,- Маҳмуджон ота Мирзабоев.
Ҳаётда турли ташвишлар сабаб ҳужжат ишларини ўз вақтида битирмай, орадан йиллар ўтгач, никоҳ гувоҳномасини олган фуқаролар ҳозирда кўпчиликни ташкил этади. Улардан яна бири Наманган шаҳрида истиқомат қилаётган 59 ёшлик Пак Геронтий ҳамда 55 ёшни қаршилаган Динара Абдураҳмоновналардир. Улар ҳам 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида никоҳ гувоҳномасиз оила қуришган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади