20:36 / 17.11.2020
2 286

Сурхондарёда «самосуд» уюштириб, жанжал содир этган гуруҳга нисбатан жиноий иш очилди

Сурхондарёда «самосуд» уюштириб, жанжал содир этган гуруҳга нисбатан жиноий иш очилди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда бир гуруҳ спорт мактаби тарбияланувчилари «самосуд» уюштириб, катта жанжал келтириб чиқарди номи остида видео тарқалди. Тергов департаменти видео бўйича расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 3 ноябрь куни спорт мактаби директори 31 ёшли Бекзод Д. ва 25 ёшли Жаҳонгир А. орасида келиб чиққан жанжал натижасида, мактаб директорига тан жароҳати етказилган.

Сўнгра 4 ноябрь куни соат 16:30 да Шўрчи туманида яшовчи 37 ёшли Шуҳрат Э. ўзининг мураббийи бўлган спорт мактаб директори Бекзод Д.га етказилган тан жароҳати учун ўч олиш мақсадида, ўзининг танишлари 28 ёшли Абдувосит А., 26 ёшли Жасурбек А., 28 ёшли Баҳодир Д., 31 ёшли Жаҳонгир У., 25 ёшли Ойбек П., Азизбек Қ., 29 ёшли Азамат Ҳ., 29 ёшли Сундарбек Х.лар билан биргаликда Шўрчи тумани, «Бобур» маҳалласида жойлашган ошхонага боради.

Улар ошхонада чой ичиб ўтирган, 25 ёшли Жаҳонгир А. ва унинг ўртоқлари 24 ёшли Хуршид А. ҳамда 26 ёшли Равшан Н.нинг ёнига бориб, ўзлари билан олиб келган бита ҳамда қўлларига тушган стул ва бошқа жисмлар билан 25 ёшли Жаҳонгир А.ни урган.

Шу вақтда улар Жаҳонгир А.нинг ёнида ўтирган 26 ёшли Равшан Н. ва 24 ёшли Хуршид А. безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўриб, ажратмоқчи бўлгани сабабли уларни ҳам уриб дўппослаб, тан жароҳати етказган ҳолда безорилик жиноятини содир этишган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида, фуқаро Жаҳонгир А. ва Хуршид А. га «енгил» тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 5 ноябрда Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Шуҳрат Э. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б, в» (бир гуруҳ шахслар томонидан ҳамда совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсалар билан безорилик содир қилиш) ва 277-моддаси 3-қисми «г» (безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида 28 ёшли Абдувосит А., 26 ёшли Жасурбек А., 28 ёшли Баҳодир Д., 31 ёшли Жаҳонгир У., 25 ёшли Ойбек П., Азизбек Қ., 29 ёшли Азамат Ҳ., 29 ёшли Сундарбек Х., ва 37 ёшли Шуҳрат Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан айблов эълон қилиниб, ҳар бирига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Таъкидланишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, тергов якунига кўра, юқоридаги ҳолатда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Аввалроқ Навоийда бўйнига арқон боғланиб «самосуд» қилинган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Сергелида бир аёлни қийнаб, уни таҳқирлаган 3 нафар аёл қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда «самосуд» уюштириб, жанжал содир этган гуруҳга нисбатан жиноий иш очилди