Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги профилактик тиббиёт бўйича болалар мутахассиси Лейла Намозова-Баранованинг айтишича, бундай дориларни болаларда қўллаш келажакда саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Экспертнинг сўзларига кўра, антибиотикларни қабул қилиш ортиқча тана вазнининг шаклланишига олиб келиши мумкин. «Бола ҳаётининг биринчи ойларида ёки йилларида белгиланган антибиотиклар, унинг саломатлигини издан чиқариши, масалан, оғир ёки семизлик шаклланиши, ёки метаболик касалликлар билан боғлиқ баъзи бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин», – дейди Намозова-Баранова.
Аввалроқ Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги фавқулодда ёрдам ва соғлиқни сақлаш хавфларини бошқариш бошқармаси бошлиғи Инна Куликова Департамент фуқароларнинг коронавирус учун антибиотиклардан фойдаланиш истагидан хавотирда эканини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, антибиотикларни қўллаш COVID-19га таъсир қилмаслигига қарамасдан, препаратларга бўлган талаб сезиларли даражада ошган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Блинкен: АҚШ ёрдами Украинада фронтдаги вазиятни ўзгартиради