11:13 / 19.11.2020
2 286

Статқўм бозорлардаги нарх-навони маълум қилди

Статқўм бозорлардаги нарх-навони маълум қилди
Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 17 ноябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Суякли мол гўшти 45 000 сўмдан 63 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»даги гўшт расталарида қайд этилган (45 000 сўм). Суякли мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (63 000 сўм).

Қўй гўшти 48 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (48 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 2 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»да сотувдаги картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Олой деҳқон бозори»да сотувдаги картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Андижон шаҳар «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Самарқанд шаҳар «Темирйўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори», Гулистон шаҳар «Гулистон деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳар «Чирчиқ деҳқон бозори»да (1 000 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган пиёзнинг нархи кузатилди (4 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи Андижон шаҳар «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Бухоро шаҳар «Бухоро марказий деҳқон бозори», Термиз шаҳар «Термиз шаҳар деҳқон озиқ бозори» ва «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳар «Гулистон деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳар «Чирчиқ деҳқон бозори», Фарғона шаҳар «Фарғона деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувдаги сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди.

Тухум 7 000 сўмдан 15 000 сўмгача (10 дона)
Кузатув натижасига кўра, Гулистон шаҳар «Гулистон деҳқон бозори», Янгийўл шаҳар «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Тошкент шаҳар «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да тухум расталаридаги тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (7 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (15 000 сўм).

Гуруч 5 000 сўмдан 19 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да («Нукус-2» навли гуруч) қайд этилган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч).

Ўсимлик ёғи 11 000 сўмдан 17 600 сўмгача (литр)
Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг минимал нархи Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (импорт кунгабоқар ёғи) кузатилди.

Шакар 5 800 сўмдан 8 000 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (5 800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (8 000 сўм) кузатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Статқўм бозорлардаги нарх-навони маълум қилди