11:48 / 20.11.2020
2 557

Энди иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини онлайн олиш мумкин

Энди иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини онлайн олиш мумкин
Эндиликда иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш янада қулай ва ортиқча оворагарчиликсиз амалга оширилади, деб хабар бермоқда Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

«Агар сиз олдинлари узундан-узун навбатда туришлар эвазига архив маълумотномасини олиш учун ариза қолдириб, камига турли ташкилотлар орасида сарсон юрган бўлсангиз, энди уйингиздан чиқмасдан туриб саноқли дақиқалар ичида буни амалга оширишингиз мумкин», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бунинг учун дастлаб Ягона порталда рўйхатдан ўтиш, «Маълумотномалар» бўлимидан «Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш» хизматини топиш ва меҳнат фаолиятини юритган давр ҳақидаги маълумотлар асосида сўровномани тўлдириб, юбориш тугмасини босиш керак.

Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш бепул, шунингдек, ЭРИ ҳам талаб этилмайди.

Сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 5 иш куни, иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотнома шакллантирилади ҳамда ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини онлайн олиш мумкин