13:56 / 20.11.2020
2 503

Сергелида оддий жанжал пичоқбозликка айланиб кетди

Сергелида оддий жанжал пичоқбозликка айланиб кетди
16 ноябрь куни 28 ёшли Алишер М. Тошкент шаҳар Сергели туманида фуқаро 18 ёшли Ағзам Й., уни ҳақорат қилганлиги сабабли ўрталарида жанжал келиб чиққан. Алишер М. олдида бўлган ошхона пичоғи билан Ағзам Й.,га ҳамда уларни ажратиб, безорилик ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган фуқаро 24 ёшли Шахноза М.,нинг танасини турли жойларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда, Ағзам Й., ва Шахноза М.,лар тан жароҳатлари билан РШТЁИМга мурожаат қилишган. Кўздан кечириш жараёнида ҳодиса жойидан ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Алишер М.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Алишер М., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида оддий жанжал пичоқбозликка айланиб кетди