17:25 / 23.11.2020
2 382

Иш жараёнида ногирон бўлиб қолган фуқароларнинг 186,4 млн.сўм товон пуллари ундириб берилди

Иш жараёнида ногирон бўлиб қолган фуқароларнинг 186,4 млн.сўм товон пуллари ундириб берилди
Маълумки, ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартномасининг тузилиши тарафлар учун муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келишига асос бўлади. Ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган бўлиб, ходимлар, иш берувчилар, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарар иш берувчи томонидан тўлиқ ҳажмда тўланиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Сардоба туман бўлими иш юритувига, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 25.03.2020 йилдаги ва 23.09.2020 йилдаги жами 2 та ижро ҳужжатларида қарздор “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖдан ундирувчи бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сардоба туман бўлими фойдасига 117 259 минг сўм ҳамда 69 200 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари 12.05.2020 йилда, 07.10.2020 йилда келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжатларии бўйича ижро ҳужжати келиб тушган кундан давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари ижро этиш тўғрисидаги Қонун”нинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган ва тарафларга юборилган.

Шунингдек қарздор “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилиб барча ҳисоб рақамларига банд солинди.

Ўз вақтида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 16.11.2020 йилда ҳар иккала ижро ҳужжати бўйича жами 186 459 минг сўм бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сардоба туман бўлими фойдасига ундириб берилди.

Ушбу маблағлар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сардоба туман бўлими томонидан “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖда иш жараёнида меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши оқибатида ногирон бўлиб қолган фуқароларга берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иш жараёнида ногирон бўлиб қолган фуқароларнинг 186,4 млн.сўм товон пуллари ундириб берилди