16:51 / 24.11.2020
2 068

Энергетика вазирлиги: «Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши керак»

Энергетика вазирлиги: «Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши керак»
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг ахборот хизмати иссиқхона хўжаликлари табиий газнинг мавсумий истеъмолчилари бўлиб, бу ҳақда газ таъминоти ташкилотлари билан тузилган шартномаларида ўз аксини топгани, ҳужжатларга кўра, куз-қиш даврида мавсумий истеъмолчилар камида уч ой давомида фойдаланиши учун муқобил ёқилғи – кўмир маҳсулотлари захирасига эга бўлишлари кераклигини маълум қилди.

«Иссиқхоналар раҳбарларига хўжалик юритувчи субъектлар учун мавсумий газ чекловлари ва уни истеъмол қилиш ҳажмининг ўсиши, аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар, масалан мамлакатни электр энергияси билан таъминлайдиган иссиқлик электр станциялари томонидан муқобил ёқилғи турига тўлиқ ўтишнинг муҳимлиги тушунтирилмоқда», — дейилади Энергетика вазирлигининг ахборотида.

Вазирлик маълумотларига кўра табиий газ ўрнига кўмир маҳсулотидан тўлиқ фойдаланишга ўтган иссиқхона хўжаликлари ёқилғининг мазкур муқобил турига ўтиш бўйича тажрибаларини ва тегишли ҳисоб-китобларни бир неча бор тақдим қилган. Шунингдек, улар кўмир ёқилғисини ишлатган ҳолда доим ўз билимлари ва иссиқхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархининг учдан бир қисмга камайтиришга имкон берадиган амалий ишлари билан фикр алмашишга тайёр.

«Бундай тажрибани ўрганиш ва уни бугунги кунда амалда ҳар бир иссиқхонада қўллаш керак, чунки бутун йил давомида бўлмаса ҳам, куз-қиш даврида улар ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиши ва шартномада назарда тутилганидек, уларга мос келадиган таъминотга эга бўлиши керак», — дейилган хабарда.

Аввал Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида электр таъминотидаги узилишлар туфайли кўплаб сабзавотлар етиштирилаётган иссиқхона музлаб қолгани, оқибатда тахминан 35 минг долларлик сабзавотлар нобуд бўлгани хабар қилинган.

Ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, бой берилган фойда ҳисоблаб чиқилса, зарар 2 ёки 3 карра кўпайиши ҳам мумкин.

Аввал Сурхондарёда электр таъминотидаги узилишлар юзасидан расмий изоҳ берилган, Фарғона вилоятида электр энергияси таъминотида 28 соатгача узилишлар кузатилаётгани хабар қилинган.

Тахиатош ИЭС совуқ кунларда қарийб бир ярим кун ишламай қолган. Тошкент вилояти Тошкент туманидаги туғруқхонада электр таъминотида узилиш кузатилгани юзасидан изоҳ берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энергетика вазирлиги: «Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши керак»