16:05 / 26.11.2020
2 468

Тошкент вилоятида ноқонуний пиротехника ва дори воситалари ушлаб қолинди

Тошкент вилоятида ноқонуний пиротехника ва дори воситалари ушлаб қолинди
Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» мунтазам йўл патруль хизмати масканида хизмат ўтаётган йўл патруль хизмати инспекторлари 25 ноябрь куни соат тахминан тунги 01:00 ларда Фарғона–Тошкент йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia ҳайдовчисини тўхтатиб ноқонуний пиротехника воситалари савдосига чек қўйди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилган.

Хабарга кўра, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги транспорт воситасидан текширув вақтида 276 дона «Золотой песок» пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

«Ҳайдовчи мазкур пиротехника воситаларини олиб юриш ноқонуний эканлигини билмаганлигини айтди», дейилади хабарда.
Шунингдек, инспекторлар Қўқон–Тошкент йўналишда ҳаракатланиб келаётган Hyundai porter’ни ҳам тўхтатган. Машина юкхонасида ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз турли хилдаги тиббиёт дори воситалари олиб кетаётганлиги аниқланган.

Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Р.А. автомобилга ортилаётган юкнинг нима эканлиги, унинг тегишли ҳужжатлари бор йўқлиги билан қизиқмаган.

«Мўмай даромад орттиришни ихтиёр қилиб, қинғир йўлни танлаган бу фуқаролар энди қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришади», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида ноқонуний пиротехника ва дори воситалари ушлаб қолинди