2 191
Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколати ИИВдан хусусий секторга берилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколатининг Ички ишлар вазирлигидан хусусий секторга берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида айтиб ўтилди, деб маълум қилди депутат Расул Кушербаев.
Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтиҳон олишга мослашган автодромлар ва имтиҳон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради. Бу жараённинг 2021 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.
«Умид қиламизки, бу ҳайдовчилик масъулиятини ошириб, йўлларимизда маданиятли ҳайдовчилар кўпайишига хизмат қилади», — дея қўшимча қилган депутат.
Аввалроқ «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда 16 ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақида петиция эълон қилинганди.
ИИВ ЙҲХББ мазкур петицияга муносабат билдириб, 16 ёшли болаларда ҳали «мен» деган фикр сўнмаган бўлиши, мақтанишни, олифталикни яхши кўриши, бунинг оқибатида эса йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, менсимаслик ёки қасддан тенгдошларига, дўстларига автомобилини мақтаниш учун йўл ҳаракати қоидаларига қарши ҳаракат қилиши мумкинлиги ҳақида айтганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди