11:30 / 30.11.2020
2 297

Бир грамми 146 минг сўмдан 20 долларгача: Ургутда опий сотаётганлар ушланди

Бир грамми 146 минг сўмдан 20 долларгача: Ургутда опий сотаётганлар ушланди
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Ургут туманида гиёҳванд моддалар савдосига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаролар Р.С. ва Н.Ш. контрабанда йўли билан республика ҳудудига олиб келинган 820 грамм «опий» гиёҳванд моддасини 120 миллион сўмга сотмоқчи бўлган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, уларнинг шериги, яъни гиёҳванд моддалар сотишда харидор топиш билан шуғулланган М.Ж. ҳам қўлга олинган.

Бундан ташқари, Тайлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Ургут туманида истиқомат қилувчи Б.Ф. 481 грамм опий моддасини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтида ушланган. Муқаддам айнан гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган мазкур фуқаро ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишларга алоқадор бошқа шахсларни ҳам аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир грамми 146 минг сўмдан 20 долларгача: Ургутда опий сотаётганлар ушланди