19:35 / 30.11.2020
2 397

Қарздорликлар ундирилмоқда

Қарздорликлар ундирилмоқда
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди қарорига асосан қарздор “Umidjon UZZ” фермер хўжалигидан ундирувчи “SAMARQAND COTTON CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти фойдасига қарздорликни ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор “Umidjon UZZ” фермер хўжалигидан ундирувчи “SAMARQAND COTTON CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 14 млн. 17 минг сўм қарздорлиги ундирилди.

Худди шундай, “Агрокимёҳимоя” туман филиалидан ундирувчи “PAYARIQ CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 253 млн. 221 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида “Агрокимёҳимоя” туман филиалидан ундирувчи “PAYARIQ CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 253 млн. 221 минг сўм ундирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорликлар ундирилмоқда