22:00 / 30.11.2020
2 773

Айб учун жазо муқаррардир!

Айб учун жазо муқаррардир!
2020 йил 27 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида 1971 й.т. Астанов Тулкун Ташмуратовичга нисбатан суд жараёни бўлиб ўтди.

Судда Учтепа туман ИИОФМБ пробация гуруҳининг Т.Астановга нисбатан тақдимномаси кўриб чиқилди. Унга кўра, судланувчи 2019 йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-1 моддасида кўрсатилган жиноий қилмишларни содир этганликда айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган. Бироқ, инсонпарварлик принципларидан келиб чиқиб, тайинланган жазо шартлига ўзгартирилиб, унга нисбатан 2 йил синов муддати белгиланган эди. Қонунчиликка мувофиқ, суд Т.Астановга Тошкент шахри ҳудудини тарк этмаслик мажбурияти юкланган.

Аммо, Т.Астанов ўрнатилган мажбуриятларга риоя қилмай Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ва Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳрига бориб, ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари томонидан тергов қилинаётган турли жиноят ишларига жалб этилган шахслар билан учрашиб юрган. Уларга ўзини “давлат идораларидан азият чеккан шахслар ҳимоячиси” сифатида таништириб, уларни қонун посбонларига нисбатан бўҳтон ва нохолис маълумотлар беришга кўндириб, ушбу материалларни Интернет тармоғига жойлаштириб келган.

Хусусан, С.Абдуллажанова ҳам Т.Астановнинг алдовига ишонган ҳолда унинг таъсирида дастлабки тергов органлари тайзиқи остида бўлганлиги, диний важлар асосида сўроқ қилинганлиги хусусида Интернетда ёлғон мурожаатлар тарқатган.

Т.Астанов ўзи билан алоқа боғлаганларга, тергов-суриштирув идораларини ёмонлаш, хусусан амалга оширилаётган ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотлар ва диний йўналишдаги ижобий ўзгаришларга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқариш мақсадида тайёрланган ёлғон маълумотларни етказишларини талаб қилган.

Шунингдек, Т.Астанов пробация гуруҳи ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай, суд ҳукмига нисбатан ҳурматсизлик қилиб, белгиланган мажбуриятларни бажармасдан келган. Қолаверса, Интернет тармоғига нохолис, текширилмаган ва асосиз материалларни тарқатиш билан шуғулланиб, ахборотлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини ҳам бузган.

Суд тўпланган маълумотлар билан танишиб чиқиб, белгиланган мажбуриятларини мунтазам бузиб келганлиги, пробация гуруҳининг қонуний талабларини бажармаганлиги, суд томонидан танланган инсонпарварлик принципини оёқ ости қилганлиги, фуқаролар орасида норозичиликлар келтириб чиқаришга уринишларини инобатга олиб, 2020 йилнинг ноябрь ойида белгиланган синов муддатини бекор қилиб, Т.Астановни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.

Ҳурматли фуқаролар! Сизлардан Тўлқин Астанов сингари шахслар таъсирига тушмасликни, ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилган тақдирда масъул давлат ташкилотларига ва ҳуқуқни мухофаза қилиш идораларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Айб учун жазо муқаррардир!