
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан жойларда вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент қарздорликларини ундириб бериш бўйича ижро ҳаракатлари узлуксиз олиб борилмоқда.
Жумладан,Бюронинг Қибрай туман булими томонидан қарздор О.Эгамбердиевдан, ундирувчи К.Эгамбердиева фойдасига 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фарзандлар таъминоти учун 19.133.048 сўм алимент қарзлари ундирилиб берилди.
Бўлим иш юритувидаги яна бир ижро ҳужжати бўйича, қарздор А.Жураваевдан, ундирувчи Д.Жураваева фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи фойдасига 10.400.000 сум алимент карздорлиги ундирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар