
Фото: Fortune
Ўзбекистонда каннабисни гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштиришга рухсат берилганди. Гап таркибида 0,2 фоизгача миқдорда тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган ўсимлик толаси ва уруғи ҳақида кетмоқда.
Spot’нинг хабар беришича, 4 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев саноат каннабиси етиштириш ва қайта ишлаш учун лицензия олишда давлат божи ставкаларини тасдиқловчи қонунни имзолади. Бунга «Норма» эътибор қаратди.
Лицензия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилади. Бож миқдори:
- етиштириш учун — БҲМнинг 3000 баравари (669 миллион сўм);
- импорт ва экспорт қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш, сотиб олиш ва ташиш учун — БҲМнинг 200 баравари (44,6 миллион) миқдорида белгиланган.
Шу билан бирга, нашанинг рухсат берилган навлари, уларни етиштириш ва айланиши учун шартлар, лицензиялаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар